Месси яна “Барса”да ўйнаши мумкин

“Барселона” мухлислари клуб афсонаси Лионель Мессини яна “Барселона” таркибида кўриши мумкин.

Аввалроқ, “Интер Майами” МЛСнинг плей-офф босқичига чиқа олмаса, Лионель Месси Европа клубларидан бирига ижарага юборилиши режалаштирилаётгани айтилганди.

Sport нашрининг ёзишича, Месси борадиган жамоа “Барселона” бўлиши мумкин.

Лионель Месси ёзда ПСЖ билан шартномаси якунланганидан кейин Каталонияга боришни истаган эди. Бироқ “Барселона” мутасаддилари футболчига расмий таклиф юбориш имконини топа олмади. Шундан сўнг, Месси оиласи танловига кўра, АҚШга кўчиб ўтишга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!