Месси йўқ, кубок йўқ! "Интер Майами" финалда мағлуб бўлди

"US Open Cup" финалидан ўрин олган "Интер Майами" - "Хьюстон Динамо" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйинда Техасликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, 24-дақиқада Дорси ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Басси пенальтини аниқ амалга оширди. Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Мартинес орадаги фарқни қисқартирди. Мазкур тўқнашувни Месси ва Альба жароҳат сабаб ўтказиб юборди. 

Шу тариқа, "Хьюстон Динамо" майамиликларни мағлуб қилиб, турнир ғолибига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!