Мессидан антирекорд!

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 7-турида "Реал"га (1:3) қарши кечган баҳсда гол уролмади.

Футбол статистикаси билан шуғулланувчи Педро Мартиннинг маълум қилишича, аргентиналик футболчи кетма-кет олтинчи "эл-класико"да гол уролмади ва шахсий антирекорди янгиланди.

Охирги марта, Месси 2018 йилнинг 6 май куни "Реал" дарвозасини ишғол этганди. Ушбу учрашув 2:2 ҳисоби билан якунига етган. Шундан сўнг, Каталония клубининг форварди Ла Лига ва Испания кубоги доирасида 6 та "эл-класико"да қатнашди.

Шу қаторда, Педро Мартин Мессининг фаолиятида пасайиш юзага келганини ҳам маълум қилди. У Мадрид клубига қарши кечган дастлабки 27 та беллашувида 21 та гол урган. Сўнгги 17 та қарама-қаршиликда эса, бу кўрсаткич 5 тани ташкил этмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)