Мессини тўхтатиш жуда қийин

“Реал” ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде майдонда ўзи тўқнаш келган энг қийин рақиб ҳақида гапирли.

- Мен қарши ўйнаган энг қийин рақиб бу Лионель Месси, - деди Федерико Вальверде Madrid Zone нашрига.

ПСЖ ва “Реал” 2021-2022 йилги мавсумдаги Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финалида ўзаро тўқнаш келган эди. Вальверде ўша баҳсда Лионель Мессига қарши ўйнаган. Икки учрашувда биринчисида парижликлар 1:0 ҳисобида зафр қучган. Жавоб ўйинида мадридликларнинг қўли баланд келган - 3:1.

Энди клублар миқёсида Вальверде Лионель Мессига қарши ўйнаши қийин. Чунки аргентиналик юлдуз АҚШнинг “Интер Майами” жамоасига ўтиб кетган.

Бироқ Уругвай ва Аргентина терма жамоалари ўзаро тўқнаш келса, Вальверде қаршисида яна Месси пайдо бўлиши эҳтимоли жуда юқори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!