Мессининг келажаги ҳал бўлди

  • 20 сентября, 08:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси профессионал фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Аргентиналик юлдуз тез орада янги битим имзолайди.

Tecno

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “Интер Майами” клуби мутасаддилари 38 ёшли футболчини ҳамкорликни узайтиришга кўндирган. Аслида Мессининг амалдаги битими шу йилнинг 31 декабрь куни якунланиши керак.

Манбага кўра, янги шартнома бўйича асосий масалалар бўйича томонлар бир тўхтамга келиб бўлдим. Бир неча банд муҳокамасидан кейин клуб МЛСдан битимни расмийлаштириш учун рухсат олиши талаб этилади.

Лионель Месси “Интер Майами”да 2023 йилдан бери ўйнаб келяпти. Лео флоридаликлар сафида ҳозирга қадар 75 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 62 та гол ва 30 та ассист расмийлаштирган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию