Мессининг қиймати яна тушди
Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt жаҳон лигаларидаги ўйинчиларининг трансфер суммаларини янгилаб бормоқда.
Ниҳоят, навбат “Интер Майми” юлдузи Лионель Мессига ҳам етиб келди.
Янгиланган рейтингда 37 ёшли футболчининг трансфер суммаси беш миллион еврога арзонлаб, айни пайтда 20 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Месси 2023 йилдан бери “Интер Майами”да ўйнаб келади. Ҳозирга қадар саккиз карра “олтин тўп” соҳиби майамиликлар жамоасида 39 та учрашувда иштирок этиб, 34 та гол ва 19 та ассист муаллифи бўлди.
Леонинг “Интер Майами” билан ҳамкорлик шартномаси 2025 йилнинг 31 декабрига қадар давом этиши белгиланган. Бироқ клуб мутасаддилари аргентиналик чарм тўп устасига ҳамкорликни узайтиришни таклиф қиляпти.
Фикрлар