Мессининг собиқ устози Роналдуни энг зўри деб билади
ПСЖнинг собиқ бош мураббийи, ҳозирда "Ал-Дуҳаил" бошқарувчиси Кристоф Галтье португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Криштиануга қарши ўйнаш қийин. Таърифлашга сўз топа олмаяпман. У 38 ёшида ҳам ажойиб даражада ҳаракат қилмоқда. Роналду ҳамон дунёнинг энг зўри", - дея франциялик мутахассиснинг сўзларини келтиради "Goal" нашри.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоасида 2023 йилнинг январидан буён ўйнамоқда. Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида Криштиану 9 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар