Месут Ўзилнинг отаси унга терма жамоадан кетишни маслаҳат бермоқда

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг отаси Мустафа Ўзил ўғлининг шаънига билдирилаётган танқидларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Месут ҳақоратлардан ранжиди ва умидсизликка тушди. У 9 йил терма жамоа шарафини ҳимоя қилди ва ушбу мамлакат терма жамоаси учун борини берди. Энди эса уни кераксизга чиқаришяпти. Ўғлимнинг ўрнида бўлганимда мен терма жамоадаги фаолиятимни якунлаган бўлардим”, - дейди машҳур футболчининг отаси.