«Милан» ҳимоячиси «Лион»га ўтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Милан» ҳимоячиси Закари Атекаме яқин кунларда жамоасини ўзгартиради. У ижара асосида Франциянинг «Лион» клуби сафига йўл олиши кутилмоқда.

RMC Sport хабарига кўра, 21 ёшли футболчи ижара асосида 2027 йил ёзигача «Лион» шарафини ҳимоя қилади. Шу билан бирга, франциялик клуб шартномага футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқини киритмаган. Яъни, Атекаме белгиланган муддат тугагач, яна «Милан» ихтиёрига қайтиши керак бўлади.

Ёш ҳимоячи ўтган мавсумда «Милан» асосий таркибида мустаҳкам ўрин эгаллай олмади. Шу боис, унинг ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа чемпионатга йўл олиши мантиқий қадам сифатида баҳоланмоқда. Мутахассислар ҳозирча Закари Атекаменинг трансфер қийматини тахминан 15 миллион евро атрофида баҳоламоқда. У бундан олдин ўз юртида «Янг Бойз» ва «Ксамакс» жамоалари таркибида майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Закари Атекаме Италия чемпионатида «Милан» сафида 27 та учрашувда иштирок этди. У шу ўйинларда икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, яна икки голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!