Милитао "ЖЧ-2026"ни ўтказиб юборади
"Реал" ҳимоячиси Эдер Милитао жароҳати сабаб 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди.
"COPE" маълумотига кўра, бразилиялик футболчи чап сон қисмидаги жароҳат туфайли операция қилинади. Бу 2025 йил декабрида олган жароҳатининг қайта қўзғалиши бўлгани айтилмоқда. Ўшанда у қарийб тўрт ой майдондан четда қолган эди.
Аввалроқ Милитао "Алавес"га қарши Ла Лига ўйинида (2:1) жароҳат олиб, мавсум сўнгигача сафдан чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, бу ҳимоячининг жорий мавсумдаги учинчи жароҳати бўлди. У Ла Лигада 16 учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар