Милош Раонич ярим финалда ўйнайди
Ads

Канадалик Милош Раонич Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган "Мастерс" мусобақасининг чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтди.

Милош ушбу босқичда сербиялик Миомир Кечманович билан куч синашди. Мазкур учрашувда Раонич 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди "BNP Paribas Open" турнирининг ярим финалида М.Раомич франциялик Гаэль Монфис ёки австриялик Доминик Тимга қарши ўйин ўтказади.