Милош Раоничнинг кучи етмади
Ads

Канадалик Милош Раонич "Катта дубулға" туркумидаги мусобақаларнинг учинчи бўлган "Уимблдон" чемпионатининг тўртинчи даврасида иштирокини якунлади.

Милош мазкур босқичда аргентиналик Гвидо Пельега қарши ўйин ўтказиб 6:3, 6:4, 3:6, 6:7, 6:8 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди Лондонда ўтаётан турнирнинг чорак финал босқичида Пелья испаниялик Роберто Баутиста-Агутни синовдан ўтказади.