Асосий мазмунга ўтиш

Яккакурашлар

Минск-2019: Дзюдо баҳсларида кутилмаган финал

Nurali
Изоҳлар: 0

Португалия терма жамоаси кутилмаганда финалга чиқди

Хабарингиз бор, айни кунларда Беларусь пойтахтида иккинчи Европа ўйинлари давом этмоқда. Бугунги мусобақа доирасида дзюдо бўйича жамоавий беллашувлар ҳам бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, олтин медаль учун кечадиган беллашувда Португалия ва Россия терма жамоалари баҳс олиб борадиган бўлди. Португаллар дастлаб қўшнилари Испания, кейин Франция ва ярим финалда Голландия терма жамоаларини сенсацион тарзда мағлубиятга учратиб финалгача етиб келишди. Россияликлар эса олтин медаль учун курашгача Туркия, Сербия ва Беларусь термаларидан устун келган.

Бронза медаллари учун кечадиган баҳсларда Франция – Беларусь, Австрия – Голландия терма жамоалари кураш олиб боришади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ