Миочичнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

UFC президенти Дана Уайт Фрэнсис Нганну оғир вазн тоифасининг чемпиони Стипе Миочичнинг навбатдаги рақиби бўлишини тасдиқлади.

"Албатта, Фрэнсис Миочичнинг навбатдаги рақиби бўлади. Фрэнсисни унутиб, бошқаларга қарши жанг қилишга Стипенинг ҳаққи йўқ.

Нганну йўлидан чиққан ҳар қандай рақибни "синдириб" ташламоқда. Шунинг учун, унинг навбати келди. Бироқ, Жон Жонснинг оғир вазн тоифасига ўтиши жуда қизиқ бўларди," - деди Уайт.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар