
Мирко Еличич - "Олимпик" бош мураббийи!
2024 йилги мавсумни омадсиз ўтказган ва про лигага тушиб кетган "Олимпик" клуби шунинг фонида бош мураббий бўлиб ишлаган Денис Коростиченко билан хайрлашганди.
Бугун эса клубга янги бош мураббий тайинланди. Эндиликда янги мавсумда "Олимпик"га мухлисларимизга яхши таниш бўлган австралиялик Мирко Еличич бош мураббийлик қилади.
Бу борада клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда. Ўтган мавсумда Мирко "Пахтакор" ўринбосарларини бошқариб мамлакат чемпионлигига олиб келган. Шунингдек, 59 ёшли мутахассис мураббий сифатида 3 маротаба Ўзбекистон чемпионлигини ҳам қўлга киритган.
Фикрлар