Мирзоҳид полвон финалда
 

Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумидаги халқаро турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мирзоҳид Фармонов финалга чиқди.

73 килограмм вазн тоифасида гиламга чиқаётган ҳамюритимиз финалгача ўтган беллашувларда туркиялик Мурод Бектош, словениялик Рок Драксич, косоволик Акил Гжаковани мағлубиятга учратди.

Мирзоҳид Фармонов олтин медаль учун ўтказиладиган беллашувда туркиялик Ҳасан Ванлиўғли билан рақобатлашади.

 

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар