ММА устаси вафот этди

Гап шундаки, енгил вазнда иштирок этувчи Матеус Фернандес Обед Перейрага қарши жангдан сўнг вафот этди. Фернандес 31 март куни Манаус шаҳрида ўтган жанг кечасида зарбалар сериясини ўтказиб юборди ва октагонга қулади. 

Шу заҳоти уни шифохонага олиб боришади, аммо бир неча бор юрак ҳуружига учраган спортчи якунда вафот этади. Маълумот учун, Матеус Фернандес гиёҳвандлар учун ишлаб чиқилган ижтимоий дастур - жанглар орқали соғлом ҳаётга қайтиш дастури асосида шуғулланиб келаётган эди.

Унинг ўлимига жангда олган жароҳатлар эмас, балки, айнан гиёҳванд модданинг миқдоридан кўп қабул қилинганлиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!