Урра Ўзбекистон ММА ассоциацияси очилди... Хамелеонларга байрам!
Кеча, ўзбек спорт оламида узоқ кутилган воқейлик рўй берди. Яъни ММА ассоциацияси ва ниҳоят очилди. Бу ажойиб янгиликдан қанчалик хурсанд бўлган бўлсам, иккиюзламачиларни кўриб, роса кулгим келди. Барака топкурлар ўз вақтида бу спорт турини тарғиб қилинишида, юртимизда ривожланишига, маълум бир ташкилот очилиши борасида акс фикр билдирар эдингларку... Ҳа энди нима бўлди?
Баъзи бир журналистларнинг реякциясини қаранг, қандай ижобий фикрлар...Ўз вақтида қаерда эдинглар? Қўрқоқлик қилгандингларку... Шундай эмасми? Нима учун, Суннат Ильясовни жаҳон чемпиони бўлганлигини, раҳматли Шавкат Ўроқовга россиялик Александр Шлеменконинг ўзи ҳам тан берганини, Аюбхон Камаловнинг Қозоғистондаги саргузаштларини, Куат Хамитов билан иккинчи жангида нохақлик қилинганини, Гулбаҳор Амантаеванинг опа-сингил Шевченколарни даҳшатга солганлигини, умуман натижаларини халққа, мухлисларга ҳозиргидек батафсил таништира олмагансизлар?
Тўғри, Мурод Хонтўраевни бир вақтлар универсал жанг, қўл жанги, яна бошқа турлар борасидаги натижалари ёритилганидан хабарим бор эди. Лекин ММА йўналишидаги ажойиб фаолиятини, у тўғрисида батафсил интервьюларни 2014-15 йилга қадар кўрган эмасман. Майли уларни ёритиш, халққа таништириш ўз қўлингизда бўлмас экан, негатив фикрлар билдирманглар эди... Энди эса маддоҳлик қилиш умуман сизларга ярашмабди.
Айниқса, Бекзод Нурматов, Муслим Омоновнинг фожеалари баъзи инсонларга янада куч берганди.
Мана энди Отабек Умаров бошчилигида ҳамда баъзи бир ушбу спорт турининг фидойилари туфайли, Ўзбекистон ММА ассоциацияси расман ташкил этилди. Бу воқеа оғзига кучи етмаганларнинг “пайтавасига қурт туширди”. Қарасаки, жиддий инсонлар ташаббус кўрсатмоқда. Шундай экан секингина “ХАМЕЛЕОН”ликни танлай қолишди. :)
Мард бўлинглар эди. Ўз фикрингизда собит қолганингларда хурматга сазовор бўлардинглар!
Аслида, бу спорт тури борасидаги билимларинг ҳаминқадар бўлса ҳам акс фикрлар билдириш борасида етакчи эдинглар. Баракалла хамелеонлар! Тезроқ ёпишинглар янги ассоциацияга... Зеро, ММА борасидаги умуман йўқ бўлган билимларингиз ва тасаввурларингиз бироз бўлса-да, ошса ажаб эмас.
Яна такрор айтаман ушбу қисқагина қарашларим баъзи бировларга тегишли. Айтишадику, “гап ўз эгасини топади” дея.
Албатта, ушбу кунларни кутган ҳамкасбларимиз ва бошқа сохадаги инсонлар, мухлислар кўплаб топилади. Уларга айтар сўзим эса “дўппини осмонга отинг”, сиз кутган кунлар келди!
Фикрлар