Модрич ҳам Саудияга кетиши мумкин!
"Реал Мадрид"нинг асосий таркибдаги ўрнини йўқотган фахрий юлдузи Лука Модрич Европанинг бошқа юлдузларидан ўрнак олиб, Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкин.
"Todofichajes" нашриниг маълум қилишича, Саудия клублардан бирининг вакиллари аллақачон хорватиялик футболчи билан учрашиб, у билан ҳамкорликни муҳокама қилишган. Лукага МЛСдан ҳам таклиф бор, унга "Интер Майами" қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Модричнинг "Реал" билан амалдаги меҳнат шартномаси келаси йилнинг ёзида тугайди.
Фикрлар