Могамед Анкалаев: "Алекс, сени давринг ўтди"
Ярим оғир вазн тоифасида UFC рейтингининг биринчи рақамли жангчиси, россиялик Магомед Анкалаев (19-1-1-1 N/C) амалдаги чемпион бразилиялик Алекс Перейра(12-2)га мурожаат қилди.
“Алекс, имкон қадар ҳаётдан завқлан. Сен ажойиб чемпион эдинг, аммо энди давринг ўтди”, — деб ёзди Анкалаев ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 308" турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида Магомед ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Александр Ракични мағлуб этди. Перейра эса "UFC 307" мусобақасида америкалик Халил Роунтрини тўртинчи раундда техник нокаутга учратди.
Фикрлар