Мокаев: "Тонида имконият бор"
UFC ярим енгил вазн тоифаси вакили Муҳаммад Мокаев Тони Фергюсон ва Педди Пимблетт ўртасидаги жанг ҳақида гапирди.
"Ҳа, Фергюсонда ғалаба қозониш учун имконият бор. Тони билан бегона эмасмиз. Пимблетт охирги жангида ютқазди. Фергюсонга паст баҳо бериляпти, аммо Педдини мағлуб этиш учун кўп нарса керак эмас.
Ҳатто, енгил ва ярим ўрта вазндагилар ҳам буни уддалай олади. Педди билан бир шаҳарданмиз, унинг нималарга қодир эканлигини биламан", - деди Мокаев.
Эслатиб ўтамиз, Пимблетт - Фергюсон жанги 16 декабрь куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 296 турнирида ўтказилади.
Фикрлар