"Монако" футболчиси АПЛ грандларини қизиқтириб қўйди

Мавсумни "Лестер" сафида ижара асосида ўтказаётган "Монако" ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс АПЛнинг топ клублари эътиборига тушди.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли бельгиялик футболчига "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиб қолган. Қолаверса, “Лестер”нинг ўзи ҳам унинг трансферини тўлиқ сотиб олмқочи.

Transfermarkt талқини бўйича Тилеманснинг нархи 22,8 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Тилеманс жорий мавсум АПЛда жами 13та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!