Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Монако» Лукакуни сотиб олишга қизиқмоқда

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

«Монако» «Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукакуни тахминан 10 миллион евро эвазига сотиб олишга жиддий қизиқмоқда.

«Наполи» клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Foot Mercato нашри маълумотича, 33 ёшли бельгиялик форвардга «Монако» жамоаси жиддий қизиқиш билдирган.

Маълум қилинишича, таркибни тарк этиши кутилган Фоларин Балогун ўрнига ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштираётган «Монако» аллақачон Лукаку трансфери бўйича дастлабки маълумотларни сўраб мурожаат қилган. «Наполи» бельгиялик футболчини тахминан 10 миллион евро атрофидаги сумма эвазига қўйиб юборишга тайёр. Итальян клуби бир қатор янги футболчиларни олиш учун Лукакуни сотишга муҳтож экани таъкидланмоқда. Унинг ўрнини босиши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири сифатида «Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус кўрсатилмоқда.

Лукаку ўтган мавсумда жароҳатлар сабаб 196 кун давомида шифохона рўйхатида қолди ва турли мусобақаларда жами 34 та учрашувни ўтказиб юборди. Натижада у бутун мавсум давомида бор-йўғи 7 та ўйинда майдонга тушди, жами 64 дақиқа ўйнаб, 1 та гол урди, холос.

Саломатлик муаммоларидан ташқари, «Наполи» раҳбарияти футболчининг ўзини тутишига ҳам норозилик билдирган. Клуб учун «сўнгги томчи» март ойидаги воқеа бўлди: Лукаку жароҳат сабаб Бельгия терма жамоаси йиғинларини тарк этгач, неаполликлар талабига қарамай клуб ихтиёрига қайтишдан бош тортди ва тикланиш жараёнини ватанида давом эттиришни афзал кўрди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ