Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Монако» Погба билан шартномани бекор қилди

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

«Монако» клуби француз ярим ҳимоячиси Поль Погба билан шартномани ўзаро розилик асосида муддатидан олдин бекор қилди.

«Монако» клуби тажрибали француз ярим ҳимоячиси Поль Погба билан шартномани расман бекор қилди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, 33 ёшли футболчи билан тузилган келишув томонларнинг ўзаро розилиги асосида тугатилган. «Монако» раҳбарияти Погбага жамоага қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди ва унинг кейинги фаолиятига омад тилади. Погбанинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган эди. Шу билан бирга, сўнгги ойларда оммавий ахборот воситаларида футболчи Саудия Арабистони чемпионати ёки МЛС клубларидан бирида фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Поль Погба «Монако» таркибида жами олти ўйинда майдонга тушди, холос. Француз ярим ҳимоячиси мавсумнинг катта қисмини жароҳат билан ўтказди. Ундан аввал Погба «Манчестер Юнайтед» ва туринлик «Ювентус» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ