МОҚ президенти допинг масаласида гапирди

Учрашув айни пайтда бутун дунё спортида асосий мавзулардан бири бўлган анти-допинг масаласига қаратилди. Унда МОҚ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, барча спорт федерациясилари раҳбарияти ва ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди.

Айни пайтда допинг билан боғлиқ масала бутун жаҳон спортида асосий мавзулардан бири бўлиб турибди. Шу ўринда Халқаро анти-допинг агентлиги (WADA) таъқиқлаган препаратлардан сақланишга эътиборингизни қаратишингизни сўраб қоламан. Бу борада муҳтарам Президентимиз ўтган йилнинг 4 сентябрь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам алоҳида огоҳлантириб ўтган эдилар. Ҳозирда оғир атлетика федерацияси биринчи бўлиб ички чемпионатида допинг таҳлилларини олиш бўйича ташаббус билан чиқди ва биз буни қўллаб-қувватладик. WADA таъқиқлаган дори воситаларини спортчиларимизга бериб, қўпол қилиб айтганда, мамлакатимизнинг имиджига путур етказманглар”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Йиғилиш давомида, шунингдек, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ва Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги (ЎзМАДА) билан ишлаш, атлетларга берилаётган фармакологик воситаларнинг таркибини доимо назорат қилиб бориш масалаларига алоҳида урғу бериб ўтилди.

Манбаа: МОҚ расмий сайти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!