Мората “Челси”да нечанчи рақамда тўп суради?

Испаниялик ҳужумчи Альваро Мората “Челси” билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик. “Аристократлар” расмий сайтида ёзилишича, Альваро янги жамоаси сафида 9-рақам остида тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” испан форварди билан беш йиллик шартнома имзолаган эди. Sky Sports нашри эса ушбу трансферни 70 млн фунтга баҳолади.

Маълумот учун, Мората якунланган мавсумда “Реал” сафида Ла Лигада 26 та баҳсда майдонга тушди ва 15 та гол киритиб, 4 голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!