Мората “Челси”га ўтгиси келмаяпти

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Алваро Мората “Челси” таклифини рад этди ва Мадридда қолишга қарор қилди. Бу ҳақда AS нашри маълум қилмоқда.

24 ёшли испаниялик ҳужумчи “Реал”ни тарк этишни истамаяпти. Унинг “қироллик клуби” билан шартномаси 2021 йилгача тузилган.

Аввалроқ иқтидорли футболчига “МЮ” ҳам қизиқиш билдирганди, аммо якунда манкунианлар “Эвертон”дан 75 млн фунт жвазига Ромелу Лукакуни харид қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!