Моуриньо Ла Лига даражасини баҳолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания чемпионати савияси 2010–2013 йил ва ҳозирги ҳолатни таққослади. Эслатиб ўтамиз, ўша йилларда ҳам португалиялик мутахассис «Реал»ни бошқарган эди.

«Ла Лиганинг даражаси тушиб кетган, ғалабаларни қўлга киритиш осон бўлиб қолган, дейиш тўғрими? Йўқ, мутлақо ундай эмас. Испанияда жуда кўп кучли клублар бор. «Барселона», «Атлетико», «Вильярреал», «Бетис» шулар жумласидан.

Эртага сизлар «Бетис» қай даражада кучли эканини кўрасиз. Ла Лига – жуда мураккаб чемпионат. Германия ва Францияда жамоалар мавсум бошланишидан олдинёқ лигада ким ғолиб бўлишини тахмин қила олади. Испанияда эса бундай эмас», – дея таъкидлади португалиялик мутахассис матбуот анжуманида.

Қайд этиш керак, эртага, 4 сентябрь куни «Реал» «Бетис»га қарши майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!