Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Моуриньо худбинликдан воз кечди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Энди бошқача ишлайди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо клубга қайтганидан кейинги ҳис-туйғулари ҳақида гапириб берди.

«Касбий нуқтаи назардан «Реал Мадрид» — мураббийлик фаолиятининг энг юқори чўққиси. Шунингдек, исталган футболчи учун ҳам энг олий даража. Бу — иш билан боғлиқ томони. Лекин ҳиссий ва шахсий жиҳатдан бу мен учун уйга қайтиш билан баробар. Ҳозирги пайтда бу ҳис туйғулари илк марта келганимдагидан ҳам кучлироқ. Ўшанда асосий мақсадим мураббийлик карьерамнинг энг юқори босқичига чиқиш эди, ҳозир эса кўпроқ шахсий ва ҳиссий томон устун. Шу маънода бу сафарги қайтиш мен учун янада гўзал», — деди Моуринью.

Унинг сўзларига кўра, илк марта, 2010 йилда Мадридга келганида, ўзи ҳақида кўпроқ ўйлаган.

«Ўшанда бу ерга дунёдаги энг буюк клубни бошқариш ва, албатта, ўзим учун муваффақият қозониш мақсадида келган эдим. Ҳозир эса вазият мутлақо бошқача. Энди мен ўзим учун эмас, «Реал» учун ишлашни истайман. Албатта, бу икки нарса бир-бирига боғлиқ, лекин ҳозир ҳиссий томон кўпроқ устун келяпти. Мен энди ўзимни эмас, «Реал»ни ўйлаяпман», — дея Моуриньюнинг фикрларини Мадриднинг «Реал» клуби расмий сайти келтиради.

18 август куни Жозе Моуринью расман Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи сифатида намойиш этилди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ