Моуриньога "янги Модрич" керак

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг"«Реал" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятидан таркибни жиддий кучайтиришни сўрашда давом этмоқда.

MARCA нашри хабар беришича, португалиялик мутахассис раҳбариятдан икки позиция учун янги футболчилар олиб келишни сўраган. Моуриньо марказий ҳимоячи ва майдон марказида ўйнайдиган, услуби Лука Модричга яқин бўлган ярим ҳимоячини жамоага қўшиб олишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо шу йил ёзида "Реал"ни қабул қилиб олган. У бош мураббий сифатида жамоани аввал бошқариб келган Альваро Арбелоани алмаштирди.

Ўтган мавсум якунига кўра мадридликлар бирорта соврин қўлга кирита олмади. Испания чемпионатида жамоа мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллади, "Барселона"дан эса атиги икки очко орқада қолди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!