Моуриньонинг янги режасига Мбаппе киритилмади
«Реал» учун хушхабар: Франция терма жамоаси йиғинида жароҳат олган ҳужумчи Килиан Мбаппе жиддий шикастланмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, у мадридликларнинг навбатдаги рақиби «Вильярреал»га қарши учрашувгача сафга қайтишга улгуриши керак.
Шу билан бирга, AS нашри ёзишича, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ бошқа сценарийни ҳам кўриб чиқмоқда.
Унга кўра, Мбаппега дам бериш ва уни «Вильярреал»га қарши ўйинда майдонга туширмаслик варианти ҳам жиддий тарзда муҳокама қилинмоқда.
Моуриньюнинг франциялик юлдуз ўрнини босиш учун бир неча тактик ечими бор. Ҳужум чизиғида Мбаппе ўрнига Карлос Эспи тўп суриши мумкин. Яна бир вариант – Жуд Беллингемни ҳам ҳужумчи позициясида синаб кўриш.
Бундан ташқари, бош мураббий бутунлай бошқа тактик схемага ўтиш имкониятини ҳам истисно қилмаяпти.
«Реал» ва «Вильярреал» ўртасидаги учрашув шанба куни, 10 октябрь санасида ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар