Моуриньонинг ёндашуви мухлисларни ишонтирмаяпти
«Реал» Ла Лигада кетма-кет икки марта ютқазиб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга тушиб кетди
«Реал»нинг собиқ футболчиси Мигель Торрес Мадрид клуби ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Унинг таъкидлашича, жамоа ҳозир яхши спорт формасида эмас. Торреснинг фикрича, клуб ичида асосий эътибор мавсумнинг ҳал қилувчи палласига, хусусан май ойига энг яхши ҳолатда етиб келишга қаратилган.
«Мадридда, назаримда, асосий мақсад кучни тежаб, май ойига энг яхши шаклда етиб келиш деб ҳисоблашяпти. Лекин бу ёндашув энди мухлисларни ишонтирмаяпти», — деб таъкидлади.
«Реал» сўнгги вақтларда Ла Лигада икки бор мағлубиятга учради. Ҳозирча мадридликлар турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар (0)