Моуриньо: Ҳой Мбаппе, камтарроқ бўл!
Килиан юлдузлик касалига учрадими?
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб юлдузи Килиан Мбаппега омма олдида ўзини янада камтарроқ тутишни тавсия этди.
L'Equipe нашри ёзишича, португалиялик мутахассис 27 ёшли француз ҳужумчисидан жамоа манфаатларини инобатга олган ҳолда, ижтимоий майдонда эҳтиёткорроқ ва сўзларида ҳам, хатти-ҳаракатларида ҳам эътиборлироқ бўлишни сўраган. Чунки Мбаппенинг шахсий ҳаётидаги баъзи ҳолатлар клуб обрўсига таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган.
Маълумотларга кўра, яқинда Килиан Мбаппе қиз дўсти билан тунги клублардан бирида кўрингани жамоатчилик ва мухлислар орасида муҳокамаларга сабаб бўлди. Шунингдек, тиззасидан олган жароҳатидан тикланиш жараёнида велосипед миниб юргани учун ҳам ҳужумчи танқид остида қолган.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Килиан Мбаппе Испания чемпионатида «Қироллик клуби» сафида етти ўйин ўтказиб, етти гол урди ва икки голли узатма муаллифига айланди.

Изоҳлар (0)