Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Моуриньо: Рақиблар Винисиусни атайлаб уришяпти

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Мураббий рақибларни танқид қилди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ҳимоя қилиб чиқди.

Португалиялик мутахассис Испания чемпионати доирасида «Эспаньол»га қарши ўйиндан сўнг билдиришича, рақиб футболчилар махсус равишда Винисиуснинг оёқларига зарба бериб, уни доимий равишда асабийлаштиришга уринган.

«Биринчи дақиқаданоқ гўёки шундай схема ишга тушади: “ҳозир мен ураман, кейин сен урасан”. Натижада бири ўйин давомида сариқ карточка олиб майдонни тарк этади, ўрнига эса огоҳлантириш олмаган бошқа футболчи тушади ва ҳаммаси яна давом этаверади. 

Биз буллинг ва турли провокацияларга қарши курашилаётган даврда яшаяпмиз, аммо бу Винига тааллуқли эмасдек. Уни доим провокация қилишади», – дея Моуриньюнинг сўзларини келтиради AS нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» сафарда «Эспаньол» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Винисиус 32-дақиқадан бошлаб сариқ карточка билан ўйнашга мажбур бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ