Моуриньо "Реал"да бир муаммони ҳал қила олмади
Ечилмаган масала халақит қиляпти
«Реал» бош мураббийи лавозимига келганидан сўнг Жозе Моуриньо жамоа ичидаги энг оғриқли масалалардан бирини ҳал қила олмаётгани айтилмоқда.
The Touchline нашри RMC Sport манбасига таяниб хабар беришича, мадридликлар лагеридаги муҳит ҳали ҳам жуда таранг, жамоа ичидаги атмосфера «муздек» деб тасвирланмоқда.
Айтилишича, бир неча футболчи ўзаро тил топиша олмаяпти. Моуриньо эса бу борада Хаби Алонсо ва Альваро Арбелоа давридан қолган муаммони тўлиқ бартараф этишга ҳали эришмаган.
Клуб ичидаги кескинликка Килиан Мбаппенинг сўнгги пайтларда майдондан ташқаридаги хатти-ҳаракатлари ҳам қўшимча босим қўшгани қайд этилмоқда. Шу сабабдан Жозе Моуриньо франциялик юлдуз билан шахсан суҳбат ўтказиб, ундан ўзини янада хотиржам ва эҳтиёткор тутишни сўраган.
«Реал»нинг навбатдаги учрашуви Ла Лига доирасида 10 октябрь куни бўлиб ўтади. Мадрид клуби бу турда «Вильярреал»га қарши майдонга тушади.
Моуринью Мбаппени шахсий суҳбатда огоҳлантирди

Изоҳлар (0)