Моуриньо "Реал"дан яна иккита трансфер сўраяпти
Мадрид суперклубини қабул қилиб олган бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятига янги таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта муҳим келишувлар амалга оширилганига қарамасдан, португалиялик мутахассис таркибни тўлиқ шаклланди, деб ҳисобламайди.
Моуриньо клубдан трансфер ойнаси ёпилгунча яна икки футболчи — марказий ҳимоячи ва марказий ярим ҳимоячини жамоага қўшиб олишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар «Реал» ёзги ойнада учта трансферни расмийлаштирди. Жамоага ҳимоячи Марк Кукурелья «Челси»дан, Иброҳим Конате «Ливерпуль»дан, шунингдек, ярим ҳимоячи Бернарду Силва «Манчестер Сити»дан келиб қўшилди.

Фикрлар