Моуриньо "Реал"га талаб қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо таркибни кучайтириш ниятида экани хабар қилинмоқда.

The Touchline нашри маълумотича, португалиялик мутахассис клуб раҳбариятидан янги ҳужумкор ярим ҳимоячи олиб берилишини сўраган. Манбанинг қайд этишича, «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес Моуриньо илтимосига кўра янги ярим ҳимоячи сотиб олишга тайёр, аммо бунга фақат ўзи футболчининг салоҳиятига ишонч ҳосил қилганидан кейингина рози бўлади.

Шунингдек, Перес катта маблағ талаб қиладиган трансфер масаласида шошилмаслик тарафдори экани, асосий қарорни келаси ёзда қабул қилишни маъқул кўраётгани таъкидланади. Аммо Моуриньо янги футболчи қишки трансфер ойнасининг ўзидаёқ жамоага қўшилиши кераклигини уқтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг етти туридан сўнг «Реал» турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар шу вақтга қадар 15 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!