Моуриньо Родригога сюрприз тайёрлаб қўйди
Тайёрлан, ўзгариш бўлади!
Мадриднинг «Реал» жамоаси бразилиялик вингер Родриго билан йўлларини ажратишни режалаштираётгани йўқ. Бу ҳақда футбол бўйича ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, юлдуз футболчи жорий мавсум охиригача «Сантьяго Бернабеу»да қолади. Клуб қишки трансфер ойнасида Родригони ижарага бериш вариантларини ҳам кўриб чиқмасликка қарор қилган.
Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо 2026/2027 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида бразилиялик футболчидан катта умид қилмоқда.
Ҳужумкор фланг ўйинчиси тиззасидан олган жароҳатидан сўнг тикланишни давом эттирмоқда. Қишга бориб у майдонга қайтиши кутилмоқда.
25 ёшли футболчи билан тузилган шартнома 2028 йил июн ойи охиригача амал қилади. Родригонинг тахминий бозор қиймати 45 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Изоҳлар (0)