Моуриньо Винисиус масаласини ҳал қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг  «Реал» клуби машҳур бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа таркибида бразилиялик вингер Винисиус Жуниорни сақлаб қолиш ниятида экани маълум қилинди.

Бу ҳақда футбол оламида инсайдер сифатида танилган журналист Фабрицио Романо маълумот берди.

- Жозе Моуриньо Винисиус Жуниор билан янги шартнома борасидаги музокараларда шахсан иштирок этяпти. У бразилиялик футболчининг жамоада қолишини қатъий талаб қилмоқда.

 «Реал» бу жараён муваффақиятли якунланишига ишоняпти. Жозе клуб раҳбариятига Винисиусни сақлаб қолишни исташини айтди, шунингдек, футболчига келажакда унга боғлиқ режалари ҳақида ҳам маълум қилди, — деб ёзади Романо ўзининг X саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оммавий ахборот воситалари Лондоннинг «Арсенал» клуби Винисиус Жуниорга жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабар тарқатган эди. Англия клуби Бразилия терма жамоаси аъзосини сотиб олиш учун салмоқли таклиф тайёрлаётгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!