Моуриньо “бебош” шогирдини кечирди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо қўпол хатоси учун Рик Карсдорпни танқид қилганидан кейин орадаги муносабат бузилганди.

Нидерландиялик ҳимоячи кейинчалик жамоа билан шуғулланишдан бош тортди, Япониядаги ўқув-машғулот йиғинига бормади, бошқа клубга ўтмоқчи бўлди.

Қишки трансферлар вақтида Рим клуби талабини бажара оладиган харидор чиқмади. Натижада Карсдорп “бўрилар” сафида қолди.

Моуриньо бу футболчининг ишга бўлган муносабатини қоралаб, асосий таркибдан четлатган эди. Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, португалиялик мураббий футболчини кечирган.

Манбанинг таъкидлашича, мураббийлар штаби тез орада 27 ёшли ўйинчини умумий машғулотларга қўшиш ва кейинчалик ўйинларга жалб қилиш бўйича иш бошлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!