Моуриньo: «Бу жамоа ҳозирча ҳеч қандай соврин ютгани йўқ»
Жозе Моуринью ҳозирги «Реал» таркиби катта салоҳиятга эга, лекин ҳали ҳеч қандай соврин ютмаганини таъкидлади.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньo Чемпионлар лигаси доирасидаги АЕКка қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Баҳс 4 ноябрь куни Афинада бўлиб ўтади.
— Ҳозирги жамоа сиз клубдаги илк фаолиятингиз даврида бошқарган таркиб даражасига етиша оладими?
— Мен футболчилар, жамоалар ёки турли даврларни таққослашни ёқтирмайман. Гап кўп йиллар аввалги воқеалар ҳақида кетмоқда. Бундай таққослашлар менга ҳақиқатан ҳам ёқмайди.
Ҳозирги жамоанинг салоҳияти жуда юқори. Кўплаб совринларни қўлга киритган аввалги жамоада ҳам шундай салоҳият бор эди. Аммо бу жамоа ҳозирча ҳеч қандай соврин ютгани йўқ, у эндигина ўз йўлини бошламоқда. Келажак нима олиб келишини кўрамиз. Шунга қарамай, таркиб ва ихтиёримдаги футболчилардан жуда мамнунман.
Эслатиб ўтамиз, Моуринью 2010–2013 йилларда «Реал»ни бошқарган. Унинг қўл остида мадридликлар 100 очколик рекорд натижа билан Испания чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек, мамлакат Кубоги ва Суперкубогида ҳам ғалаба қозонган.

Изоҳлар (0)