Асосий мазмунга ўтиш

Моуриньо Гюлерни хурсанд қилди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Энди ҳаммаси бошқача бўлади

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Арда Гюлер Жозе Моуриньо қўл остида жамоанинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин эгалаб бормоқда.

21 ёшли футболчининг майдондаги ўрни тобора баҳссиз бўлиб бормоқда. The Touchline нашрининг Marcaга таяниб хабар беришича, Гюлернинг ишончли ва барқарор ўйини, турли позицияларда бирдек самарали ҳаракат қилиши Моуриньони жиддий равишда ишонтирган.

Ёш турк ярим ҳимоячи жорий мавсумда мадридликлар сафида 11 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли пас муаллифига айланди.

Якшанба куни «Реал» Ла Лиганинг ўнинчи тури доирасида сафарда «Барселона»га қарши майдонга тушади. Арда Гюлер ушбу учрашувни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ