Моуриньо: Ҳозир ўзгарганман...
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолияти давомида ўзгарганини айтиб ўтди.
"Кўп йиллар давомида мен фақат ўзим учун ғалаба қозонишни хоҳладим. Лекин ҳозир ҳеч қачон ғалаба қозонмаган футболчилар муваффақиятга эришишини хоҳлайман. Мен уларга зафар қучишида ёрдам бермоқчиман. Мен севимли жамоасининг ғалабаларидан хурсанд бўладиган мухлислар ҳақида ўйлайман", - деди португалиялик мутахассис.
59 ёшли Моуриньо мураббийлик фаолияти давомида “Бенфика”, “Униау Лейрия”, “Порту”, “Челси”, “Интер”, “Реал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” клубларини бошқарган. У фаолияти давомида жами 25 та соврин ютган.
Фикрлар