Моуриньо: Мақсад уни олиб қолиш
“Рома” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида эркин агент сифатида жамоага қўшилган ярим ҳимоячи Неманья Матични келаси мавсумга ҳам пойтахтда олиб қолмоқчи.
Томонлар келишувига кўра, сербиялик футболчи римликлар билан бир мавсумга шартнома имзолаган. Бироқ, “Рома”да ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи бор. “Бўрилар” айнан мана шу имкониятдан фойдаланиб қолмоқчи.
34 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда тўққизта учрашувда қатнашиб, ўзидан жуда яхши таассурот қолдирди.
Неманья Матич аввал “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”да ҳам Жозе Моуриньо қўл остида ўйнаган ҳамда португалиялик мутахассиснинг талабларини яхши билади.
Фикрлар