Моуриньо ўзига янги жамоа танлади

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг клуб билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Португалияоик мутахассис римликлар билан ҳамкорликни узайтирмоқчи эмас.

Todofichajes нашрининг ёзишича, Жозе Моуриньо энди миллий терма жамоаларда ишлашни режалиштирмоқда.

Тажрибали мутахассис Италия, Англия ва Бразилия терма жамоаларида ишлаш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Жозе Моуриньо учун терма жамоа танлашда унинг совринларни ютиш имконияти бирламчи экани таъкидланмоқда.

Айтиш жоизки, Жозе Моуриньонинг терма жамоалар билан ишлаш тажрибаси йўқ. У шу кунга қадар фақат клублар миқёсида фаолият юритган. Моуриньо “Рома”га келгунга қадар “Порту”, “Челси”, “Интер”, “Реал”, “Тоттенхэм” каби гранд жамоаларни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Музаффар Ниязов
06/10/2023 20:05
Bu "to'nkani" kim terma jamoaga oladi