Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Моуриньо “Рома”дан зерикди

Моуриньо кетсин, дейишяпти

“Рома” тарихидаги энг зўр ҳужумчилардан бири Роберто Пруццо клуб раҳбарияти янги бош мураббий топиши кераклигини таъкидлади.

Пруццо ҳозирги бош мураббий Жозе Моуриньо “Рома”да ишлаш  иштиёқини йўқотиб қўйганини ва шунчаки вақт ўтказиш билан машғул эканини уқтирмоқда.

- Менга “Рома” раҳбарияти Жозе Моуриньонинг гапларини қандай қабул қилаётгани қизиқ. Менимча, португалиялик мутахассис кетиши керак, чунки майдондан ташқарида ҳам ўйин қила бошлади, - деди Роберто Пруццо.

Роберто Пруццо “Рома”даги фаолияти давомида уч маротаба А Серия тўпурари бўлган ва 1983 йили римликларнинг чемпиона бўлишига жуда катта ҳисса қўшган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ