Моуриньо шогирдидан воз кечди

“Тоттенхэм” ва Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Ян Вертонген ёзда эркин агент сифатида “Рома” таркибини кучайтириши мумкин.

Айни пайтда римликлар тажрибали ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда.

Шунинг учун “Рома” раҳбарияти Моуриньонинг шогирдига 2+1 тизимида шартнома таклиф қилишга тайёр.

Вертонген “Аякс”дан “Тоттенхэм”га кўчиб ўтганидан кейин 300дан ортиқ учрашувда қатнашди. Мудофаа маркази ва чап қанотда тўп сура оладиган футболчи ҳали “Рома” таклифини қабул қилгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)