Моуриньо терма жамоада ишлаши мумкин

Бразилиялик собиқ футболчи Карлос Альберто португалиялик мураббий Жозе Моуриньо Бразилия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаши мумкинлигини айтди. Айни дамда "Special One" "Рома"да ишлаётганидан хабарингиз бор.

"Мен сизга бу хабарни тўғридан-тўғри айта оламан. Моуриньо Бразилиянинг янги бош мураббийига айланиши мумкин. Жозе мен билан бу борада гаплашди ва мураббийлар штабига қўшилишини таклиф қилди", — деди Альберто "Mundo GV" ютуб каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2021 йилнинг июлидан бери "Рома"ни бошқариб келмоқда. Португалиялик мутахассис ва "бўрилар" ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2023/2024 йилги мавсум охиригача ҳисоблаб чиқилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!