Моуриньо трансферни блоклади
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньо фойдаланмаётган ўйинчилардан тезроқ қутилиш йўлларини қидирмоқда.
Хусусан, бу мутахассис истеъдодли ярим ҳимоячи Эдоардо Боведан бир неча трансфер операцияларида фойдаланмоқчи бўлди.
Бундай ташқари, Бовега “Лечче”, “Сассуоло” ва “Салернитана” каби жамоалар жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Жозе Моуриньо эса, ўзи кашф қилган ёш ўйинчининг кетишини блоклаб қўйди. Бош мураббий Бовени оғир жароҳатдан энди қутилган Жоржиньо Вейналдумга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Агар мавсумнинг қолган қисмида нидерландиядик футболчи Моуриньо талаби даражасида ўйнаса ва унинг трансфери ПСЖдан тўлиқ сотиб олинсагина, Бовенинг кетишига рухсат берилади.
Фикрлар