Моуриньони “Реал”га эътирози бор
“Реал”ни қабул қилиб олиши кутилаётган Жозе Моуриньо жамоанинг ҳозирги таркибидан норози ва жамоани кучайтириш керак деган таклифни илгари сурди, деб хабар бермоқда Marca нашри.
Аввалроқ Мадрид клуби мураббий билан икки йиллик шартномага келишиб олгани ва “Бенфика”га 3 миллион евро миқдорида товон пули тўлагани маълум бўлган эди.
Marca маълумотига кўра, “Бенфика” ва “Реал” ўртасидаги Чемпионлар лигаси ўйинлари Моуриньога мадридликларнинг заиф томонларини кўриш имконини берган. Хусусан, португалиялик мутахассис жамоада аниқ дисбаланс борлигидан норози. Унинг фикрича, айрим позицияларда футболчилар жуда кўп, бошқа позицияларда эса рақобат етарли эмас.
Шунингдек, Моуриньо жамоада содир бўлаётган барча жараёнларни назорат қилиш ва клуб эгалари қўллаб-қувватлашини ҳис қилиш муҳим, деб ҳисоблагани учун қарорларни ташқи аралашувсиз қабул қилиш имкониятини истамоқда.

Фикрлар